French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иштихонлик ёшлар – энг зукко китобхон
10:38 / 2023-08-04

Халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш ва уларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилдан ҳудудларда “Зукко китобхон” танловини доимий ўтказиб бориш йўлга қўйилди.

Самарқандда мазкур танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган танловда дастлабки босқичда ғолиб бўлган китобхонлар – 16 туман ва шаҳар жамоалари иштирок этди.  

Ўқиш учун тавсия этилган китоблар асосида тайёрланган саволларга берган жавобларига қараб, жамоаларнинг қанчалик зукко ва китобсеварлигига баҳо берилди.  

[gallery-13016]

– Жамоалар таркибида ёшларнинг кўплиги, айниқса, қувонарли, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев. – Бу юртимизда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган эътибор натижасидир. Ёшларнинг ёзги таътил пайтида ҳам вақтларини фойдали машғулотлар билан ўтказиб, китобга меҳр қўйгани шу каби танловларда ўз самарасини кўрсатмоқда.  

Танлов якунига кўра, Иштихон тумани жамоаси аъзолари энг зукко китобхон эканликларини намоён этиб биринчи ўринни қўлга киритди ва 6 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.  

Иккинчи ўринни эгаллаган пайариқлик ёшларга эса 4 миллион 200 минг сўм пул мукофоти берилди. Учинчи ўрин ва 3 миллион сўм мукофот Пахтачи тумани жамоасига насиб этди. Танловнинг бошқа жамоаларига ҳам белгиланган миқдорда пул мукофоти ва эсдалик совғалари тақдим этилди.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА