Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иштихонлик 120 ёшли онахон референдумда овоз берди
18:44 / 2023-04-30

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилмоқда.

Референдумда овоз бериш барча фуқаролар, ҳатто юз ёшдан ошган нуронийларгача фаол иштирок этмоқда.

Иштихон туман Боғихон маҳалласида яшовчи 120 ёшли Бувсара момо Саидова  ҳам фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиб референдумда овоз берди.

Онахон участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари кўчма қути билан момонинг уйига бориб, овоз бериш учун шароит яратиб беришди. Ҳаётнинг кўп қийинчилик ва ташвишларини кўрган онахон бугунги кунларга шукрона айтиб, фарзанд ва невара-чеваралари ардоғида ҳаёт кечирмоқда.

Ғолиб ҲАСАНОВ, ЎзА