Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иштихонда ноқонуний ер сотиш ҳолати олди олинди
20:08 / 2022-03-18

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Иштихон туманида ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйилди.

Тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раиси Ш.Т. маҳаллий фуқарога ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги 1 гектар сувли ер майдонини 27,5 миллион сўмга сотишга келишиб, сўралган пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА