English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иштирокчилар аралаш сайлов тизими ҳақида кенг маълумотга эга бўлди
12:38 / 2024-10-21

Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилмоқда. Хўш, аралаш сайлов тизими ўзи нима, бу жараёнда сайловчилар қандай тартибда овоз беради?

Гулистон давлат университетида профессор-ўқитувчилар, техник ходимлар, ёшлар иштирокида ўтказилган семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, амалиётда илк бора қўлланилаётган аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар ва пропорционал сайлов тизимлари, уларнинг фарқи, афзалликлари хусусида сўз борди. Аралаш сайлов тизими, унинг дунё амалиётида қўлланилиши ва ўтказиш тартибларига аҳамият қаратилиб, ёш сайловчиларга атрофлича маълумот берилди.  

– Тренингда, шунингдек, миллий сайлов тизимига киритилаётган ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди, – дейди университет Спорт фаолияти факультети декани ўринбосари Беҳзод Ибрагимов. – Иштирокчилар, жумладан, ёшлар сайлов қонунчилиги, унга киритилган ўзгартиришлар, Ўзбекистон амалиётида илк бор қўлланилаётган аралаш сайлов тизими тўғрисида кенг маълумотга эга бўлиб, бу борада ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.  

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари