Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсизликдан холи ҳудудга айланади
17:36 / 2024-04-08

Тошкент вилоятини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон” тамойилини жорий этиш мақсадида секторлар раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Хусусан, ҳудуддаги 1 минг 25 та маҳалланинг махсус “Омбор китоблари”га киритилган ишсиз аҳолисининг бандлигини таъминлаш бўйича кредит ва субсидиялар ўз вақтида ажратилади. Бунда маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” аниқланиб, янги тадбиркорлик, “драйвер” лойиҳаларини амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинади.  

Жорий йил вилоят бўйича ишсиз бўлган 4 минг 590 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режалар ишлаб чиқилади. Бунда касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиладиган ёшларнинг “маҳаллабай” ҳисоб-китоби юритилади.  

Биргина қишлоқ хўжалиги бўйича ёшлар учун ажратилган ер майдонларида ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп экинлар экиш чоралари кўрилади.  

Айниқса, сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка каби экинларни интенсив усулда экиш ишлари ташкил этилади. Мазкур ер майдонларида экинлар экилиш ҳолати, зарур агротехник тадбирларнинг олиб борилишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ назорат тадбирлари ўтказади. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан деҳқон хўжаликларини ташкил этган ёшларга уруғлик ва бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилади.  

Шу билан бирга, вилоятдаги ишсиз 63 минг 923 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режалар ишлаб чиқилади. Бунинг учун “Хонадонда саноат” лойиҳаси асосида маҳаллалардаги хотин-қизларни жалб этган ҳолда ипак маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғи оммалаштирилади.  

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати вакиллари ишсиз аёлларни “Жонажон Ватанимда ипакчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида бирлаштириш чораларини кўриб, тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар “маҳаллабай” таҳлил қилинади.  

А.Эркинов,
 Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖТСБ РҚМ бошлиғи 
тезкор ишлар бўйича ўринбосари, капитан