French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудлар кўпаяди
17:06 / 2025-12-04

Президент топшириғи амалда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда камбағалликка қарши кураш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Янги таҳрирдаги Конституциямизда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар ўз аҳамиятини янада оширди. 

Шу туфайли Президентмиз раислигида 19 ноябрь куни бўлиб ўтган камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида муҳим вазифалар белгиланган эди. 

Таҳлилларга кўра, Тошкент вилоятида “Камбағал оилалар реестри”ни шакллантириш мақсадида бугунги кунгача 116 мингта оила сўровномадан ўтказилиб, уларнинг 43 минг 756 таси киритилди. Бу тоифадаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида индивидуал хизматлар кўрсатилди. Натижада оилаларнинг 14 минг 871 таси камбағалликдан чиқарилди. Пировардида 1 ноябрь ҳолатига камбағаллик даражаси йил бошидаги 8 фоиздан 3,6 фоизга қисқарди. 

– Зангиота туманидаги сайлов округидан Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашига сайланган депутат сифатида ўзимга бириктирилган 4 та оиладан 3 таси реестрдан чиқарилгани бу борада вилоятда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигидан далолат беради, – дейди OʻzLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев. – Қолган 1 та оилага кўмаклашиш учун ҳам барча имкониятлар етарли. Бугунги кунда партия вилоят Кенгашидаги 23 нафар ва маҳаллий Кенгашлардаги 210 нафардан зиёд депутатимиз аҳоли даромадларини ошириш, боқимондалик кайфиятини йўқотиш, тадбиркорликка ундaш, касб-ҳунар ўргатиш ва иш билан таъминлаш борасида манзилли ёрдам кўрсатмоқда. 

Жойлардаги 100 та оғир маҳалланинг суғориш лойиҳалари битказилиши туфайли 23 минг хонадон томорқаларидан тўлиқ самарали фойдаланишга эришилди. Хусусан, Пискент тумани Ғайрат маҳалласида яшовчи Шукрулло Мирсоатов томорқасининг 8 сотих ерига сув етишмаслиги сабабли йиллар давомида фойдаланмаган. Томорқада бу йил гулкарам экини экилиб, 3 тонна ҳосил йиғиб олинди. Натижада фуқаро 15 миллион сўм даромад олди. Такрорий экинга сабзи етиштирди. 

– Маҳаллаларнинг ихтисослашиши оилалар даромадини оширишга туртки бўлмоқда. Мисол учун, Қибрай туманидаги “Тараққий” ва “Пўлат қадам” МФЙларда уста деҳқон Абдуқодир Муҳаммедовнинг тажрибаси яхши натижа берди. У ҳудуддаги 120 та хонадон эгаларини гулчиликка ихтисослаштиришга кўмаклашди. Ҳозир 68 та хонадон эгаларининг ҳар бири ўртача 4 сотих томорқа майдонидан 100 миллион сўм даромад олишга эришмоқда, – дейди Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Йўлдошов. 

Мутахассислар таъкидлашича, 2026 йилда 500 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Режага кўра, туманлардаги айрим маҳаллалар “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” сифатида танлаб олинди ва уларга замонавий шаҳарлар муҳити ва яшаш шароитларини олиб кириш чоралари кўрилади. 

А.Мусаев, ЎзА.