Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсиз ёшларга автомашина берилди
10:50 / 2025-12-28

Самарқандда вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган шундай лойиҳа амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа асосида 50 нафар ишсиз ёшга “Лабо” русумидаги автомашиналар топширилди.

- Лойиҳадан мақсад — ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг ўзини ўзи банд қилишига шароит яратиш ва даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашишдан иборат, — дейди Самарқанд вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Дилфуза Азизова. —Автомашиналар талабгор ёшларга банк кредити асосида берилди. Улар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиб даромад қилади.

— 2021-йилда “B” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олганман, —дейди. 

Жомбой тумани Наймантепа маҳалласида яшовчи Моҳира Сафарова. — Педагогика коллежини тамомлаганман. Аммо ишсиз эдим. Ушбу лойиҳа доирасида бошланғич тўловсиз, 7 йил муддатга, йиллик 18 фоизли кредит асосида “Лабо” олдим. Автомобилнинг умумий қиймати 96 миллион сўмни ташкил этади. Асосан юк ташиш фаолияти билан шуғулланишни режалаштирганман. Бу орқали ўз меҳнатим билан даромад топиб, оиламга ва жамиятга фойда келтирмоқчиман.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари