Ишсиз фуқароларга 10 сотихдан 30 сотихгача ер майдони берилди
Бундай ташаббус Бухоро вилоятининг 4-сектор раҳбари, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров томонидан илгари сурилди.
Бундай ташаббус Бухоро вилоятининг 4-сектор раҳбари, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Ашуров томонидан илгари сурилди.
Пандемия даврида вилоят штаби ҳамда жойларда ҳудудий штаблар тузилиб, жами 40 дан ортиқ ишчи гуруҳ аъзолари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 4-сектор ҳудудидаги аҳолидан хабар олмоқда.
Вилоят ДСБ матбуот хизматининг хабарига кура, Когон шаҳар, Хўжабарги маҳалласида 555 та оила, 2 429 нафар аҳоли яшайди. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги 45 та оиланинг кўмакка муҳтожлиги аниқланган.
Ушбу маҳаллада шароити оғир лўли миллатига мансуб 72 та оила мавжуд. Уларнинг ҳар бир оиласида биттадан тўққиз нафаргача киши яшайди. Ишчи гуруҳи ушбу оилалар аҳволини ўрганиш жараёнида уларга моддий ёрдамлар кўрсатишдан ташқари, ишга лаёқатли фуқароларни доимий иш билан бандлигини таъминлашга ҳам эътибор қаратди.
Маҳалладаги 13 та оиланинг 26 нафар (7 та аёл, 19 таси эркак) ишга лаёқатли эркагу аёлларига шу ҳудудга яқин “Янгиобод чорванасл” шўъба хўжалигига тегишли боғ ҳудудидан 10 сотихдан 30 сотихгача жами 2,6 гектар ер майдони ажратиб берилди. Боғ қатор орасига қовоқ, ловия, бақлажон каби турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, мазкур оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга экин-тикин ишларида уруғ, транспорт ва ўғит масалалари хам жойида ҳал этилди. Хамда ишчиларнинг ҳар бирига Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 700 минг сўмдан иш ҳақи берилади. Бу эса, бошқа қўни-қўшниларни ҳам бефарқ қолдирмади.