Ишсиз аёлларга ҳунар ўргатилади
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ишсиз аёллар жалб этилди.
Янгиер шаҳрида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг ижроси доирасида семинар бўлиб ўтди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ишсиз аёллар жалб этилди.
Семинарда ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, «Саломатлик мактаби» фаолияти доирасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар, “Uz hunarmand-taʼlim” лойиҳасини кенг жорий қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.
Шунингдек, Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи ишсиз аёллар рўйхатини шакллантириш ва уларни кўп йиллардан буён ҳунармандчилик билан шуғулланиб келган малакали мутахассисларга «Устоз-шогирд» йўналишида бириктириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.