Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсиз аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинмоқда
10:00 / 2020-04-20

Термиз туманида жорий йилнинг апрель ойида 531 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб этилиши режалаштирилган.


Сурхондарё вилояти Термиз туманида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаи яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Термиз туманида жорий йилнинг апрель ойида 531 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб этилиши режалаштирилган. Бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармасига 50 та, санитария-эпидемиология марказига 25 та, фермер хўжаликларига 42 та, “Термиз Агро пилла” масъулияти чекланган жамиятига 100 та, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашига 5 нафар, карантинга олинган оилаларга 38 нафар, тумандаги маҳаллаларга 296 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Термиз туманида енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги экинлари учун уруғлик ва кўчатлар, суғориш воситалари харид қилиш учун 16 нафар фуқарога 32 миллион 880 минг сўм маблағ тўлаб берилди.

Тумандаги “Жалол Омад Термиз” МЧЖга ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун 22 нафар 30 ёшгача бўлган аёллар ишга жойлаштирилиб, ҳар бирига 892 минг сўмдан пул маблағи берилди. Худди шундай Термиз туманидаги “ZIF TЕXTILE” МЧЖга 300 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилиб, иш ҳақлари туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан молиялаштирилди.

Кам таъминланган оилалар учун ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш бўйича 50 нафар ишсиз, хорижга ишлаш учун кета олмаган меҳнат мигрантлари аъзо сифатида бириктирилиб, ҳар бир аъзо (оила) учун улуш сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида субсидия ажратиш ишлари бошланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари Термиз туманида бўлиб, мазкур ишларнинг ташкил этилиши билан танишди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати