Ишпулатов Зокир Эшкурбоновичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Суғориш тизимидаги бетон каналларнинг эксплуатацион ишончлилигини оширишда диагностика усуллари ва профилактик тадбирларни такомиллаштириш” мавзусида
Ишпулатов Зокир Эшкурбоновичнинг “Суғориш тизимидаги бетон каналларнинг эксплуатацион ишончлилигини оширишда диагностика усуллари ва профилактик тадбирларни такомиллаштириш” мавзусида 05.09.06 - «Гидротехника ва мелиорация қурилиши» ихтисослигида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарган диссертация ишининг ҳимояси Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгашининг 2024 йил 26 октябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100187, Тошкент, Қорасув-4 мавзеси, 11-уй.
Тел.: 99-434-43-28, ismiti@minwater.uz