Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исҳоқхон Ибрат издошлари учинчи босқич имтиҳонларини топширди
11:23 / 2023-07-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Намангандаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига кириш имтиҳонларининг учинчи босқич синовлари бўлиб ўтди.  

“Баркамол авлод” спорт мажмуаси марказий аренасида ташкил этилган имтиҳонда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини тамомлаган 575 нафар ўқувчи қатнашди.

[gallery-12956]

Имтиҳон жараёнлари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги мутахассислари томонидан кузатиб борилди.  

85 дақиқа вақт ажратилган учинчи босқичда талабгорлар инглиз тили фанидан 20 та, она-тили ва адабиёт фанидан 15 та, мантиқий фикрлашни аниқлаш бўйича 15 тест топшириқларини бажарди. Таъкидлаш керак, ўқувчилар қуйи босқичларда ижодий матн яратиш ва ижодий суҳбат жараёнида сараланган эди.  

2023/2024 ўқув йили учун мазкур ижод мактабининг 7-синфига 40 та қабул квотаси берилган.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА