Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончномаларни электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади
12:11 / 2022-08-25

Автотранспорт воситаларини бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

2022 йил 1 сентябрдан ишга туширилиши кутилаётган бу тартибда электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.

Ишончномани йўл-патруль хизмати ходимлари электрон тарзда текшириши мумкин.

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун бериладиган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари — 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга — 10 фоиз (90 минг сўм);

олти ойгача бўлган муддатга — 50 фоиз (450 минг сўм);

уч йилгача бўлган муддатга — 100 фоиз (900 минг сўм).


Ш.Неъматов, ЎзА