Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли йўл харитаси
12:40 / 2026-02-03

Юртимизда барқарор тараққиёт, хавфсизлик ва жамият фаровонлигини таъминлашда Президент Мурожаатномаси муҳим дастуриламал сифатида намоён бўлмоқда. Унда белгиланган устувор вазифаларни жойларда мазмунли тарғиб этиш, айниқса, ҳарбий хизматчилар онгига сингдириш долзарб аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Жиззах вилоятидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон — 2030” тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор йўналишларга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод тумани бўлими бошлиғи Сабоҳат Абдураҳмонова иштирок этиб, Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда 2026 йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган асосий вазифалар хусусида атрофлича фикр билдирди.

— Президент Мурожаатномасида инсон қадри, маҳалла фаоллиги ва ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлаш масалалари марказий ўринга қўйилган. 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас. Чунки жамият ислоҳоти, аввало, маҳаллада бошланади, — деди у.

[gallery-27453]

Қайд этилганидек, “Ўзбекистон — 2030” тараққиёт стратегиясида иқтисодиётни инновацион ривожлантириш, хавфсизлик тизимларини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш устувор вазифалар сифатида белгиланган. Бу эса ҳарбий хизматчилардан ҳам юксак масъулият, билим ва фидойиликни талаб этади.

Тадбир давомида Мурожаатномада белгиланган мақсадлар нафақат давлат бошқаруви, балки маҳалла, оила ва ҳар бир фуқаро ҳаёти билан узвий боғлиқ экани алоҳида таъкидланди. Шу маънода, ушбу ҳужжат мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда барқарор тараққиётга эришишда ишончли йўл харитаси экани билан аҳамиятлидир.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА