French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакилнинг иш режалари ҳақида маълумот берилди
11:48 / 2021-09-21

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилоят Кенгашида мазкур партиядан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сидиқова иштирокида вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун брифинг ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори остида ўтаётган бу йилги сайловлардаги янгиликлар, сайловолди жараёнларида вилоят партия Кенгаши томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирлари ҳақида брифинг иштирокчиларига маълумот берилди.

Энахон Сидиқова ишончли вакил ишининг мақсад ва вазифалари, шунингдек, ишончли вакилнинг иш режалари ҳамда ишлаш механизмлари ҳақида сўз юритди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, ташкилот ва  муассасалар, корхоналарда турли соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиш, жумладан, йирик оммавий учрашувлар ўтказиш режалаштирилгани айтиб ўтилди.

– Мулоқотларда фаолиятимнинг бош мақсадини амалга ошираман, яъни, Президентликка номзод дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтираман, - деди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сидиқова.  Шу билан бирга, жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашаман. Ишончим комилки, сиз – журналист ва блогерлар сайловчилар билан учрашувларимизни батафсил ва ҳаққоний ёритиб борасиз. Жамоатчилик номзод дастурий мақсадларидан кенг  хабардор бўлиши сизнинг ўз ишингизга виждонан ёндашишингиз, маҳоратингизга ҳам боғлиқ. Номзод Президент бўлиб сайланиши учун қизғин ташвиқот олиб бориш фаолиятимнинг асосий негизидир.

Брифинг давомида ишончли вакил Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янги шароитда ўтишига ишончи комил эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

[gallery-3977]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА