Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил учқудуқлик сайловчилар билан учрашди
10:52 / 2023-07-04

Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Шаҳноза Қодирова учқудуқлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда ишончли вакил сайловчиларга номзод Абдушукур Хамзаевнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, номзоднинг дастуридан “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида”ги дастурни қабул қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган “Яшил энергетика стратегияси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, “Чиқиндилар тўғрисида” ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш ўрин олган.

– Номзодимизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар, амалга оширилиши белгиланган устувор йўналишлар “Яшил тараққиёт учун!” шиори остида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, – деди ишончли вакил. – Шунингдек, дастурда “яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолининг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамиятни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаевнинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда ушбу номзодга овоз беришга чақирдилар.

 

А.Бўриев, ЎзА