Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил тарғибот ишларини бошлади
14:51 / 2021-09-21

Термизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти кенгаши жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан брифинг ташкил этди.

Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили А.Эшмуротов, партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши раиси А.Рўзиев, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Брифингда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси А.Рўзиев тадбир иштирокчиларини Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига мувофиқ ЎзЛиДеП томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмуротовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Эшмуротов фаолиятининг ҳуқуқий асослари, вазифалари ва мақсади ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.

– Марказий сайлов комиссияси шу йил 17 сентябрда қабул қилган қарорга асосан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши белгиланди, – деди А.Эшмуротов. – Ишончли вакил шу кундан сайлов кампаниясини ўтказишда номзодга кўмаклашади. Давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда албатта, номзоднинг манфаатларини ифодалайди. Демак, 32 кун давом этадиган фаолияти орқали ишончли вакил сайловнинг очиқ, ошкора ва адолат тамойилларига мос ўтишига баҳоли-қудрат ҳисса қўшади. Сайлов кодексининг 44-моддасига асосан сайловга бир кун қолганда ва сайлов куни ташвиқот олиб бориш таъқиқланади. Шу боис жорий йилнинг 22 октябрь куни ишончли вакил сифатидаги фаолиятим якунланади. Шу кунгача вилоятнинг шаҳар ва туманларида, ташкилот, корхона ва муассасаларда турли соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилишни, шу жумладан, йирик оммавий учрашувлар ўтказишни режалаштириб олганмиз.

Брифингда ишончли вакил ўзининг иш юритиш тартиблари хусусида ҳам атрофлича маълумот берди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА