Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чақирди
13:07 / 2021-10-06

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Қувондиқ Саноқулов карманалик сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил дастлаб мустақиллик йилларида, айниқса, кейинги 5 йил ичида Янги Ўзбекистонда мисли кўрилмаган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар амалга оширилганлигини, бунда албатта, Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита иштироки улкан эканлигини алоҳида таъкидлади.

Кармана туманида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш баробарида янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туманда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 3,1 триллион сўм бўлган 208 та лойиҳа шакллантирилиб, эвазига салкам 4 мингта янги иш ўрни яратилаётир.

Ишончли вакил Қ.Саноқулов Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурига тўхталар экан, дастур узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат, мамлакат иқтисодиётини янада юксалтириш, Ватанимиз, она халқимизга меҳр-муҳаббатни мужассамлаштирган ҳолда тузилганлигини алоҳида таъкидлади.  

Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури муҳим йўналишлари бўйича маълумот берилганидан сўнг, маҳаллий аҳоли вакиллари дастур юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати А.Тулегенова ва бошқалар сўзга чиқиб номзодни сайловолди дастурини қўллаб-қувватлади. Сайловчиларни 24 октябрда ўтказиладиган сайловда фаол иштирок этиб, Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА