Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил пайариқликлар билан учрашди
18:34 / 2023-06-22

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев Пайариқ туманида сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди. Жумладан, дастурдаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш бўйича ташаббусларининг нечоғлик аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидланди.

– Биз ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти тарафдоримиз, – деди Б.Насриев. – Шунинг учун дастурда иқтисодий сиёсатнинг ижтимоий самарадорлигини таъминлашда иқтисодиётда давлатнинг фаол роли ва иштирокини сақлаб қолиш, хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ва давлат мулкининг қийматини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш, маҳаллий инвесторларга ҳам хорижий инвесторларга берилганидан кам бўлмаган имтиёзлар бериш, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш устувор вазифа сифатида белгиланган.  

Маҳаллий ҳокимликлар даражасида ҳаёт учун муҳим ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кундалик зарур товарларни ишлаб чиқариш бўйича ўрта муддатли ҳудудий дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш лозим. Мазкур дастурларни ҳудудларда иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмалари ҳамда ўрта махсус, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурларига мувофиқлаштириш зарур.  

Учрашув давомида ишончли вакил сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди ва уларни сайловда ЎзХДП номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ғ. ҲАСАНОВ, ЎзА