Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил: «номзоднинг дастури аҳолига жонли мулоқот орқали етказилади»
14:57 / 2021-09-21

Навоий шаҳридаги «Сoworking” марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Қувондиқ Санақулов брифинг ўтказди.

Унда Қ.Санақулов матбуот ходимларини ишончли вакил сифатида расман иш бошлагани, таржимаи ҳоли, иш календари билан таништириб, жорий йилнинг 24 октябрь куни «Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар» шиори остида ўтаётган бу йилги сайловга тайёргарлик жараёнлари бориши, сайловдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди. Бу йилги сайлов янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янги шароитда ўтишига ишонч билдирди.

[gallery-3978]

Шунингдек, ишончли вакил ўз сўзида режага кўра, жойларда, айниқса, энг чекка ҳудудларда аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ўтказиши, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши, номзоднинг беш йилликка мўлжалланган дастури мазмун-моҳиятини жонли мулоқотлар орқали аҳолига етказишини таъкидлади.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили республика ва вилоят матбуот ходимлари ҳузурида ваколатига кирадиган масалаларни амалга ошириш бўйича иш режасини батафсил тушунтирди. Сайлов жараёнлари боришини қонун доирасида, шаффоф ва холисона ёритишда журналистларни яқин ҳамкорликка чақирди. Журналистлар билан сайлов жараёнларини ёритиб бориш ва уни амалга ошириш механизм бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 

Абдували Бўриев,  

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА