French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил номзоднинг аниқ мақсад ва ташаббусларига эътибор қаратди
18:50 / 2021-09-22

«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили брифинг ўтказди. Брифинг Aҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот восита вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Ишончли вакил Муҳаммаджон Валиев номзоднинг биографияси, олим сифатидаги ютуқлари, инсоний фазилатлари ҳақида тўхталиб ўтди.  Сайловолди дастурида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар, жумладан,  қишлоқда ва  таълим тизимида тиббий хизматни сифат жиҳатидан  янги босқичга кўтариш, дориларнинг ягона электрон базаси тизимини шакллантириш масалаларида батафсил маълумот берди.

– Албатта, адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қуриш жараёнида  хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш жуда муҳим, – дейди  «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев. – Сайловолди дастуримизда  шунингдек, рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг  катта қисми яшаётган  қишлоқ ҳаётини тубдан янгилаш масалалари ҳам кўзда тутилган. Айнан куз-қиш мавсумида оғриқли мавзуларнинг бири бўлган газ ва электр энергияси етказиб берувчи тизимни жорий қилиш устувор мақсадларимиздан биридир.  Бу ўринда ўзига хос ихтироларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш аҳамиятлидир.

Айтиб ўтиш жоизки, белгиланган режага мувофиқ вилоятимиздаги барча туман-шаҳарларда кенг жамоатчилик  вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва мазкур сайловда биринчи маротаба иштирок этаётган ёшлар билан ишончли вакил иштирокида учрашувлар, ОAВ ҳамда блогерлар билан матбуот анжуманлари тизимли ташкил этиб борилади.

 

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати