Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишончли вакил каттақўрғонлик сайловчилар билан учрашди
10:00 / 2021-09-29

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Каттақўрғон шаҳрида сайловчилар билан учрашди.

- Олдинлари фақат халқ деган тушунча бор эди. Лекин бу халқ ичида аниқ инсонлар, кўрсатилган манзиллар йўқ эди. Халқ  умумий ва мавҳум тушунчага айланганди. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар аниқ Инсонга қаратилгани билан аҳамиятли. Тарихда биринчи марта мажбурий меҳнат бутунлай тугатилди, инсон қадри таъминланди. Ҳаёт сифати ортди, билим олиш имконияти яратилди. Эҳтиёжмандларга уй-жой ажратилди. Сўз эркинлиги амалда таъминланмоқда. Ўтган беш йил тарихга тикланиш ва тараққиёт даври бўлиб киришига ишонаман, - деди Рустам Холмуродов.

Учрашувда мамлакатимиз таълим тизимида бўлаётган ўзгаришлар, Каттақўрғон ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Ҳозирги кунда юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 144 тага етди. Биргина  Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалининг  очилиши ҳудуд аҳолиси учун улкан имкониятдир.

Фазилат Абдуллаева, меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби:

- Охирги 5 йилги ўзгаришларни барчамиз кўряпмиз. Ҳозир ҳатто узоқ қишлоқларда ҳам саноат корхоналари ишга тушаяпти. Одамларда эртанги кунга ишонч ортди. Маҳалла катта ўзгаришлар майдонига айланди. Тараққиётимиз янада шиддат билан давом этиши учун сайловда ўзим танлаган номзодга овоз бераман.

   Мухлиса Ҳабибуллаева, Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали талабаси:

- Бу йил энг катта орзуларимдан бири  талабалик бахтига муяссар бўлдим. Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали очилиши мен учун айни муддао бўлди. Бугун ота-онамнинг кўзи олдида таълим олаяпман. Барчаси мамлакатимизда инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган имкониятлар туфайли. Мен таълим учун, хотин-қизларга берилаётган эътибор учун, ўз келажагим учун сайловда энг ишончли номзодга овоз бераман ва барча тенгдошларимни сайловда фаол бўлишга чақираман.

  

Отабек Саъдуллаев

Шавкат Акрамов (сурат)