French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ишонч 2030” лойиҳаси ижроси ўрганилди
14:14 / 2025-12-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Ишонч” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини жойларда ўрганиш мақсадида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ва жамоаси, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилларидан иборат “Ишонч” жамғармаси бошқарув қўмитаси ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар масъуллари Бухорога ташриф буюрди.  

[gallery-26811]

“Ишонч 2030” лойиҳаси асосида Бухоро вилоятидаги туғруқ комплекслари замонавий тиббий ускуналар билан таъминлангани, шунингдек, бу ускуналарнинг амалиётда қўлланилиши ҳолати кўздан кечирилди. Мазкур ташаббус оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар Бухоро шаҳри туғруқхонасида бўлиб, “Ишонч” жамғармаси орқали етказиб берилган тиббий ускуналар, улардан фойдаланиш жараёни ҳамда тиббий амалиётдаги аҳамияти билан яқиндан танишди.  

Ташриф давомида меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳафиза Ортиқова ҳамроҳлик қилди. Қайд этилганидек, мазкур замонавий тиббий ускуналар туғруқхонада кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, асоратларни барвақт аниқлаш ҳамда оналар ва чақалоқлар саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА