Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш истиқболлари
19:40 / 2014-11-12

Пойтахтимизда аграр соҳани модернизациялаш шароитида қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Пойтахтимизда аграр соҳани модернизациялаш шароитида қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Қишлоқ ва сув хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази мутахассислари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раҳбарлари, фермерлар иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Яратилаётган имконият ва имтиёзлар самарасида жорий йилнинг тўққиз ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизга ошди.

Фермерлар қишлоққа саноатни олиб кириш орқали янги иш ўринлари яратиш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда юксак марраларни қўлга киритмоқда. Улар томонидан қайта ишланган маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини топаётир.

2014 йилда Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида тўққиз ой давомида 777,8 мингта янги иш ўрни яратилди, улардан 465 мингтаси ёки жами иш ўринларининг 59,8 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.

Аграр соҳада амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар натижасида янги ҳуқуқий муносабатлар вужудга келаётир. Зеро, агросаноат маҳсулотлари етиштиришда ўз ўрнига эга фермер хўжаликларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишга, юртимиз иқтисодий қудратини янада оширишга хизмат қилаётир.

– Марказимиз фермер ва тадбиркорларга иқтисодий, ижтимоий, маркетинг, сервис ва савдо йўналишларида ахборот ва маслаҳат хизмати кўрсатади, – дейди Зангиота тумани фермерлар кенгаши қошидаги “Консалтинг мадад ҳамкор” маркази директори Эркин Усмонхўжаев. – Бунда мамлакатимиздаги илмий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз бизга қўл келмоқда.

Анжуманда тупроқ, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, узумчиликни ривожлантириш, ахборот-консалтинг марказлари фаолиятини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини механизациялаш, электрлаштириш, энергия ва ресурс тежамкорлигига оид мавзуларда маърузалар тингланди.