Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқларда кўчма ярмаркалар
18:29 / 2020-04-07

Наманган вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида бозорлардан ва дўконлардан олис маҳаллаларда озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ярмаркалари хизмати йўлга қўйилди.

Эл бошига иш тушганда

Наманган вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида бозорлардан ва дўконлардан олис маҳаллаларда озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ярмаркалари хизмати йўлга қўйилди.

Поп тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп туман бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси ҳамда “Поп Барака бозор” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида туманнинг бориш қийин бўлган олис ҳудудларида ташкил қилинган шундай тадбирда Гулистон ва Юқори Чодакбоши маҳаллалари аҳолиси уйи остонасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлди.

Ярмаркада 700 килограмм картошка ( 3000 сўмдан), 500 килограмм пиёз (2000 сўмдан) 1,5 тонна сабзи (1000 сўмдан), 200 килограм гуруч (6000 сўмдан), 150 килограмм шакар (5500 сўмдан), 220 дона 5 литрли ёғ ( 38 500 сўмдан) ва 100 килорамм гўшт (42 000 сўмдан) сотилди.

–Тумандаги мавжуд 77 маҳаллада кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилмоқда, — дейди “Поп барака бозор” МЧЖ таъсисчиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати С.Раҳмонов. – Президентимиз 2020 йил 3 апрель куни ўтказган видеоселекторда аҳолини зарур истеъмол товарлари, озиқ-овқат, дори ва гигиена маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига яна бир бор эътибор қаратилди. Бу борада деҳқон бозори ва улардаги “Элга хизмат” корхоналарини жалб этган ҳолда маҳаллаларда соддалаштирилган кўчма савдони йўлга қўйиш чоралари бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, бугунги мураккаб вазиятда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қаратилаётган эътибор ҳам бизни бундан кўпроқ эзгу ишларга ундайди ва биз машъум касалликка қарши курашда ўзаро меҳр оқибат, фидойилик, ҳамжиҳатлик билан хайрли ишларимизни давом эттирамиз.