Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқларда давлат хизматларини кўрсатиш устида иш олиб борилмоқда
23:25 / 2020-08-25

Адлия вазири Р.Давлетов энг илғор халқаро тажрибани жорий этиш орқали давлат хизматларини тақдим этиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

Адлия вазирлигида Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Давлат хизматлари агентлигининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси ҳамкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳолининг ишончини қозониш учун тизим техник салоҳияти кучайтирилмоқда.

Юқорида қайд этилган лойиҳа доирасида қилиниши керак бўлган ишлар эса ҳали кўп. Шу нуқтаи назарда лойиҳанинг амалга оширилиши танқидий кўриб чиқилди.

Адлия вазири Р.Давлетов энг илғор халқаро тажрибани жорий этиш орқали давлат хизматларини тақдим этиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

Норма ижодкорлиги жараёнига хорижий экспертларни жалб қилиш, давлат хизматлари марказларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур соҳалардаги хорижий тажрибани ўрганишга урғу берган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида ҳамкорликдаги ишларни янада мувофиқлаштириш ҳамда ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.