Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби тайинланди
11:56 / 2019-10-23

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг бошлиғи Хўжаева Нигора Шерхоновна Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди ва бунда ўзининг аввалги лавозимини сақлаб қолади.

Н.Хўжаева 1982 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2003 йилда Самарқанд Давлат университетини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университети Олий журналистика факультетини тугатган. Журналистика соҳасида 2002 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. 

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.