English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларига оид қўлланма нашр этилмоқда
03:55 / 2019-10-11

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Қишлоқ хўжалик экинлари янги навларини ишлаб чиқаришга жорий этиш” мавзусида янги тавсиянома тайёрланди ва чоп этишга топширилди.


Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан “Қишлоқ хўжалик экинлари янги навларини ишлаб чиқаришга жорий этиш” мавзусида янги тавсиянома тайёрланди ва чоп этишга топширилди.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази матбуот маркази ЎзАга хабар берди.

Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги навлар, дурагайлар яратишнинг асоси бўлган ўсимликлар генетик ресурсларини бойитиш, сақлаш ва ундан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Соҳа мутахассислари томонидан мутазам равишда қишлоқ хўжалик экинлари навлари мажмуини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тавсияномада қишлоқ хўжалик экинларининг 22 тури 66 та нав тавсифи келтирилган. Уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш тавсия этилади.

Ушбу тавсияномада турли полиз, мева-сабзавотлар, мойли экинлар, данак мевали экин навлари, гилос клон пайвандтаглари, гилоснинг интродукция қилинган истиқболли навлари хусусида батафсил маълумот берилган. Шунингдек, навларнинг ҳосилдорлиги, сифат ва технологик кўрсаткичлари, нав агротехникаси, ўсув даври, экиш, ўғитлаш ҳамда суғориш меъёрлари бўйича қизиқарли ахборотлар келтирилган.