Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқда – мусиқали, рангли фаввора
11:15 / 2020-07-23

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани марказида мусиқали, рангли фаввора қуриб битказилди.


Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани марказида мусиқали, рангли фаввора қуриб битказилди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кейинги 3 йил ичида Сирдарёда улкан бунёдкорлик ишлари, нафақат вилоят маркази Гулистон шаҳрида ёки сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида, балки, воҳанинг ҳар бир шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳаллаларида изчиллик билан олиб борилмоқда.

Бундан 3-4 йил муқаддам, Сирдарё вилоятидаги, ҳатто шаҳар типини ҳам ололмаган кичик бир туманнинг кичкинагина маркази, аниқроғи маҳалласида «Эртага мусиқали-рангли фаввора қурилади» дейишганида, бошқаларнику қўйинг, ҳатто, сайхунободликларнинг ўзлари ҳам ишонмаган бўларди. Бир неча йиллар муқаддам фақат йирик шаҳарларда кўришимиз мумкин бўлган, Сайхунободда бунёд этилган мусиқали-рангли фаввора, бугун туман марказининг гўзаллигига кўрк бағишлаб турибди.

Фавворанинг туман марказидаги «Ёшлар хиёбони»да қурилганлигининг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Эрта-индин коронавирус пандемияси барҳам топиб, карантин чекловлари бекор қилингач, туман ёшлари, болажонлар, сайхунободлик оилалар ушбу масканга ташриф буюриб, ранг-баранг фавворадан ўзига хос завқ олиб, ёшлар хиёбонида 5 ташаббус доирасида ташкил этилган тўгаракларга қатнашади, ўзлари қизиққан машғулотларидан ўзгача завқ олишади, мусиқали-рангли фавворанинг соя-салқинда мусиқа тинглаб, маза қилиб ҳордиқ чиқарадилар.