French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқда кичик корхоналар кўпаймоқда
14:17 / 2015-04-06

Зарбдор туманидаги “Омондарё тўлқини” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган макарон ва нон маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Жиззах вилоятида ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнеснинг улуши 79,9 фоизни ташкил этди. Вилоятдаги 8 минг 700 дан зиёд кичик бизнес субъектининг 60 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларда фаолият кўрсатмоқда. Бу аҳоли фаровонлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлаётир.

Зарбдор туманидаги “Омондарё тўлқини” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган макарон ва нон маҳсулотлари юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Банк кредити ҳисобидан замонавий техонологиялар билан жиҳозланган корхона савдо тармоқларидан ташқари тумандаги 12 мактабгача таълим муассасасини макарон ва нон маҳсулотлари билан таъминлайди.

Аҳоли эҳтиёжи ва бозор талабларини ҳисобга олган корхона жамоаси маҳсулот турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган ишлари самарасида ўтган йили ХРО-500 русумли нон пишириш печи ўрнатиб, ишлаб чиқариш қувватини янада оширди.

– Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, янги лойиҳани амалга оширмоқдамиз, – дейди корхона раҳбари Раҳмонқул Султонов. – Янги лойиҳа маҳсулот сифатини янада ошириш ва ўндан зиёд янги иш ўрни яратиш имконини берди.

Туманда замонавий, ихчам технологиялар билан жиҳозланган корхоналар сони ортиб бораётгани аҳолини кундалик эҳтиёж моллари билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этаётир. Ўтган йили туманда ташкил этилган юздан ортиқ тадбиркорлик субъектида 500 га яқин киши доимий иш билан таъминланди.