French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқаришда янги лойиҳа иш бошлади
12:10 / 2022-12-27

Фарғона вилояти Қува туманида “Quva Tekstil" масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида амалга оширилган лойиҳа якунланиб, янги бўлим фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров йиғилганларни ҳамда корхона жамоасини кириб келаётган янги йил билан табриклади. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бугунги натижаларига тўхталди. Тадбиркорлар бугун аҳолининг доимий даромад манбаини шакллантиришда, иш ўринлари билан таъминлашда бош омил бўлаётганига эътибор қаратган вилоят раҳбари юртимизда ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражасини 100 фоизгача кўтариш орқали минглаб фуқароларнинг бандлиги таъминланаётгани таъкидлади. Фойдаланишга топширилаётган лойиҳа ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.  

[gallery-10085]

Янги бўлимда ишлаб чиқариш қуввати йиллик 2,5 минг тонна тайёр сочиқ маҳсулотларини ташкил этади. Бугунги кунда корхонада 12 минг тонна калава ипни қайта ишлаш қуввати шакллантирилди. Эндиликда корхонанинг йиллик экспорти ҳажми 32 миллион долларга етади. Қисқа муддатда амалга оширилган ушбу лойиҳа қиймати 11 миллион доллар бўлиб, шундан, тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 4 миллион доллар йўналтирилган бўлса, қолган 7 миллион доллар қисми учун банк кредити тақдим этилди. Корхонага маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Италиянинг “ITEMA” ва “SAVIO POLOR” корхоналари, Германиянинг “OIRLYCON” корхонаси ҳамда Швецариянинг “RIETER” корхонасидан ускуналар олиб келинган. Янги лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 450 та иш ўрни яратилди, корхонадаги жами ишчилар сони қарийб 1300 тага етди.  

 

М.Сулаймонов,  

М.Қодиров олган сурат