Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш янада ривожланади
16:36 / 2023-05-06

Навоий вилояти ҳокимлиги, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Инвестиция, саноат ва савдо бошқармаси ҳамкорлигида “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш 2-фаза” лойиҳаси” доирасида амалга ошириладиган тадбирларга кредит маблағларини мақсадли ажратиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш - 2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан сўз юритилди. Мазкур қарор доирасида ҳар бир ҳудудда лойиҳаларни бошқаришда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузурида минтақавий вакил, координатор лавозими жорий қилингани таъкидлаб ўтилди.  

Лойиҳа қишлоқ ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, янги корхоналарни ташкил этиш ёки мавжуд корхоналар салоҳиятини кенгайтириш, кичик бизнес субъектлари учун молиявий ва номолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, қишлоқдаги ёшлар ва аёлларни бизнесга кенг жалб қилиш мақсадида амалга оширилади.

Лойиҳа 5 йил (2022-2026 йиллар) давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳани амалга оширишда харид қилинадиган товарлар (хизматлар) божхона божидан озод этилади, қўшилган қиймат солиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда кредит линияси орқали молиялаштириш ва кичик грантлар доирасида сотиб олинадиган товарлар (хизматлар) билан боғлиқ бўлган солиқлар учун маблағ йўналтирилмайди.  

Семинарда лойиҳа доирасида йўлга қўйилган мураббийлик ва Бизнес инкубация суб-компонентлари ўз фаолиятлари давомида тадбиркорларга яқиндан кўмаклашиши қайд этиб ўтилди.

Тадбир якунида тадбиркорларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 

А.Бўриев,  

ЎзА