Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш қуввати ошмоқда
10:01 / 2025-09-28

Давлатимиз раҳбари томонидан саноат соҳасига берилаётган эътибор туфайли мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кичик ва ўрта бизнес субъектларини ривожлантиришга, айниқса, аёллар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Шу мақсадда, Бухоро вилояти Олот тумани “Жайхунобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Zebito Kids” МЧЖ томонидан умумий қиймати 500 миллион сўмни ташкил этувчи лойиҳа асосида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 25 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган.

Корхона томонидан бир ойда 30 минг донагача болалар кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Тошкент шаҳри, қўшни туманлар ҳамда ички бозорга етказиб берилмоқда.

Шунингдек, корхона раҳбарияти бугун маҳсулот сифатини янада ошириш, ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва ички бозорга рақобатбардош маҳсулотлар етказиб бериш борасида янги режалар устида иш олиб бормоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА