Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш корхонасида 140 киши ишли бўлади
16:50 / 2022-11-28

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида “Ғиждувон агрокластер ёғ-мой” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 4,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур ишга жамиятнинг ўз маблағидан ташқари “Агробанк”нинг 10 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳам сарфланди.

– Лойиҳамиз тўла қувватда ишга тушиши билан йилига 50 минг тонна чигитни қайта ишлаб, 11 минг тонна сифатли ёғ, 29 минг тонна шрот, 20 минг тонна шелуха ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади, –дейди “Ғиждувон агрокластер ёғ-мой” МЧЖ раҳбари Фаррух Тешаев. – Йилига 12,4 миллион АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бюджетга 1 миллион АҚШ доллардан ортиқ тушумлар тушиши таъминланади. Бундан ташқари, йилига 8,8 миллион АҚШ долларлик импорт қилинаётган ёғ маҳсулотлари қисқартирилишига эришилади. Муҳими 140 та янги иш ўрни яратилади.

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, жамият ишчи-ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва бошқалар мазкур завод аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, бозорларни рақобатбардош, сифатли халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Йиғилганлар корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш имкониятлари, ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА