Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқ туманидаги бир нечта ишлаб чиқариш объектлар фаолияти билан танишиб, қурилаётган биноларни кўздан кечирди.
Ҳоким дастлаб умумий қиймати 40 миллиард сўм бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 50 миллиард сўмни ташкил этадиган “Туркистон” МФЙдаги “Қорасув мебел савдо” оилавий корхонаси фаолияти билан қизиқди. Мазкур корхонада тайёрланаётган мебель маҳсулотлари аҳоли хонадонлари ва турли ташкилотлар учун мўлжалланган. Бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг йиллик экспорт ҳажми 1 миллион долларга тенг. Корхонада ҳозир 300 нафарга яқин иш ўрни яратилган.

Келгусида корхонани ривожлантириш режалари ишлаб чиқилган. Бунинг учун яна 1,5 гектар майдонда 50 цехдан иборат “микромарказ” фаолиятини йўлга қўйиш мақсад қилинган. Натижада 160 нафар оила вакиллари ўқитиб, бандлиги таъминланади. Шунингдек, Зойир Мирзаев “Халқобод” МФЙдаги пайпоқ ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.
Маълумот ўрнида, текстил саноати вилоятимизда жадал ривожланаётган соҳа ҳисобланади. Жорий йил бошидан буён ҳудудда 10 дан ортиқ янги қувватлар ишга туширилди, уларнинг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда.
А.Мусаев, ЎзА