Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгаяди
18:05 / 2021-09-20

“Навоийазот” АЖдаги полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи маҳсулотлари асосан минерал ўғитларни қадоқлаш учун мўлжалланган.

Цех икки бўлинмадан иборат бўлиб, “Навоийазот” АЖдаги полипропилен қоп ишлаб чиқариш 2-навбатидаги ишчилар сони 391 нафарни ва Конимех туман бўлинмасидаги ишчилар сони эса 120 нафарни ташкил этади.

[gallery-3969]

Полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи 2012-2014 йилларда “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи”, “Электркимёзаводи” ва бошқа йирик корхоналар учун ҳам маҳсулотлар етказиб берган.

Бугунги кунда корхонада каустик сода, карбамид маҳсулотларини сифатли, хавфсизлик талабларига кўра қадоқлаш учун йиллик қуввати 18 миллион дона бўлган, замонавий ламинацияланган полипропилен қоп ишлаб чиқариш линиясини олиб келиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА