Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич ошириб борилади
18:58 / 2019-10-14

Термиз шаҳридаги “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.


Термиз шаҳридаги “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Жорий йил июнь ойида фаолият бошлаган корхонани барпо этиш учун лойиҳа ташаббускорларига 2017 йилда қурилиши тугалланмаган тўрт қаватли бино 16 миллиард сўм инвестиция мажбуриятлари киритиш шарти билан “ноль” қийматда берилган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда йирик ҳажмда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Германия, Италия, Туркиядан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. Ишчиларнинг самарали фаолияти ва дам олиши учун зарур қулайликлар яратилди.

Йирик лойиҳани ишга тушириш учун 16,6 миллион доллар сарфланди. Унинг 10 миллион доллари тижорат банкининг кредит маблағидир.

Лойиҳа амалга ошгач, 1000 та иш ўрни яратилди. Корхона жорий йилда 29,4 миллион долларлик болалар ва катталар кийимлари, жинси шим каби тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб, 8,8 миллион долларлик рақобатбардош маҳсулотни хорижга экспорт қилишни режалаштирган. Келаси йили эса 38,2 миллион долларлик маҳсулот тайёрланиб, унинг қарийб ярмини экспортга йўналтириш мўлжалланган.