Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш кенгаймоқда
19:43 / 2015-04-07

Фаолияти қайта тикланган корхона йилига 10,5 миллион жуфт пайпоқ ва 780 минг дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.


Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш, шу орқали иш ўринларини сақлаб қолиш ҳамда истеъмол бозорига импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Хоразм вилоятидаги “Шовоттекс” қўшма корхонаси негизида “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банки киритган сармоя эвазига ташкил қилинган «Катқалъатекс» масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган шундай тадбирлар самарасида қирққа яқин малакали ишчи-ходим яна иш жойига қайтди. 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Фаолияти қайта тикланган корхона йилига 10,5 миллион жуфт пайпоқ ва 780 минг дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугун “Катқалъатекс” белгиси билан харидорларга таклиф этилаётган маҳсулотлар мамлакатимиздаги кўплаб савдо дўконларида сотилмоқда.