Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
18:38 / 2015-03-17

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Жайхун-Кегейли” тикувчилик корхонасида асосан чойшаб ва кўрпа-ёстиқ ишлаб чиқарилади. Яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланаётган корхонада энди болалар учун ёзги ва қишки бош кийимлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди.

– Банкнинг 85 миллион сўмлик молиявий кўмагида хориждан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатдик, – дейди корхона раҳбари А.Қаипбекова. – Дастгоҳларнинг афзаллиги шундаки, уларда газламани нафақат юқори ёки пастга, балки ён томонга ҳам тикиш мумкин. Бу буюртмани тез ва сифатли бажаришда жуда қўл келмоқда.

Ўтган йили 150 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган корхона жорий йилда фақат болалар бош кийими тайёрлаб бериш учун 100 миллион сўмликка яқин буюртма қабул қилди. Демак, олинадиган даромад ҳам шунга яраша ўсиб боради.

Корхонада маҳсулот тури кўпайиши билан қўшимча ўн иш ўрни яратилди.