Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишингдан мамнунлик туйғуси
14:22 / 2015-12-24

Бухорода ташкил этилган байрамолди ярмаркасида фермер хўжаликлари, агрофирмалар томонидан мева-сабзавот, полиз, гўшт, балиқ, сут ва қандолат маҳсулотлари савдога чиқарилмоқда.

Бухорода ташкил этилган байрамолди ярмаркасида фермер хўжаликлари, агрофирмалар томонидан мева-сабзавот, полиз, гўшт, балиқ, сут ва қандолат маҳсулотлари савдога чиқарилмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида пахтачилик ва ғаллачилик билан бирга, чорвачилик, боғдорчилик, балиқчилик ҳам сердаромад тармоққа айланиб бораётир, – дейди Вобкент туманидаги “Асадов Бахшулла Неъмат ўғли” фермер хўжалиги раҳбари Бахшулла Асадов. – Уч йил олдин ташкил этилган интенсив боғимиз ҳосилга кирди. Яқинда 100 тонна маҳсулотга мўлжалланган совуткични ишга туширдик. Бу ерда нафақат хўжалигимиз, балки қўшни фермерлар томонидан етиштирилган мева-сабзавотларни ҳам май ойига қадар сифатли сақлаш имконияти мавжуд. Бугун маҳсулотларимизнинг бир қисмини ярмаркага олиб келдик. Харидорларнинг байрам дастурхонимизни тўкин қилаётган деҳқонлар барака топсин, миннатдорлигини эшитганингда қилаётган ишингдан мамнун бўлиб, кўнгил тоғдек кўтарилиб кетади.

Ярмарканинг дастлабки икки кунида Бухоро ва Вобкент туманларидан 50 тоннадан ортиқ маҳсулот сотилди.

Бундай байрамолди ярмаркалари вилоятнинг олис чўл ҳудудлари – Газли шаҳри, Қизилравот, Жонгелди, Чуруқ, Зафаробод каби аҳоли масканларида ҳам ўтказилмоқда.