Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга жойлаштиришни ваъда қилган фирибгар ушланди
14:38 / 2023-06-15

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Б.А. фуқаро З.Б.ни Қорақалпоғистон Республикаси болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ишга жойлаштириш эвазига 1 минг 400 АҚШ доллари ва 4,6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири