Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга жойлашишда имкониятлар яратилади
20:57 / 2025-08-21

Бухоро давлат университетида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси раҳбарияти ва университет раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Умиджон Умаров, университет ректори Обиджон Ҳамидов бошчилигидаги университет, Тарих ва юридик факультети жамоаси, профессор-ўқитувчилар, “Ижтимоий иш” ва “Психология” йўналишлари битирувчи талабалари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аҳолига профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, оғир ҳаётий вазиятга тушган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, болалар, кексалар ва ёшларга комплекс ёрдам бериш, оилаларни муҳофаза қилиш, ижтимоий суғурта тизимини ривожлантириш, хизматларни маҳалла даражасида манзилли ва шаффоф ташкил этиш, жамиятда инклюзивли ва ижтимоий мослашувни таъминлашдан иборат.  

[gallery-24882]

Учрашувда Бухоро давлат университети ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Ушбу ҳамкорлик меморандуми университет битирувчиларининг Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ишга жойлашишига, амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга, ижтимоий соҳада инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва янги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

 ЎзА мухбирлари.