Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга киритишни ваъда қилиб, пул олган шахс ушланди
15:17 / 2020-11-06

Термиз шаҳридаги Паттакесар маҳалласида яшайдиган 44 ёшдаги Аллақул Аннаев ҳамшаҳри Сожида Жўраева (исм-шарифлар ўзгартирилди)ни ички ишлар органига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 миллион сўм пулини олган.

Шундан сўнг у 5 ноябрь куни суҳбат бўлишини айтиб, ундан ўтиш учун бир миллион сўм ва яна икки нафар танишини ички ишлар органи ёки Миллий гвардияга ишга киритиш учун 2 минг доллар беришини талаб қилган.

С.Жўраеванинг мурожаатига асосан Ички ишлар вазирлиги ЎХБ Сурхондарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.Аннаев Халқ банки Термиз шаҳар бўлими ёнида ўзининг бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинасида С.Жўревадан талаб қилган 2 минг доллардан 1000 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Дастлабки суриштирув чоғида унинг Термиз шаҳрида туғилгани, олий маълумотли ва шаҳардаги транспорт корхоналаридан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаши, 44 ёшда экани, оиласида икки фарзанди борлиги ҳамда Паттакесар маҳалласида яшаши аниқланди. Шунингдек, тадбирни расмийлаштириш жараёнида фуқаро С.Жўраеванинг мурожаатида келтирилган ҳолатларни тан олди.

Айни пайтда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.