Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишга киритиб қўйиш: 2 минг АҚШ доллари
17:57 / 2022-01-24

Навоий шаҳрида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий шаҳар бўлимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида НКМКга қарашли 3-автобаза ишчиси З.Ғ. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқаро С.ни автобазага 2 000 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

ЎзА