Ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди
Фуқаро Ў.Каримов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани адлия бўлимига иш берувчи корхона яъни туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими у билан тузилган меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилганлигини билдириб, ишга қайта тикланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Адлия бўлими томонидан фуқаро Ў.Каримовнинг 2022 йил 5 январдаги меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан мурожаати ўрганилди. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига тақдимнома киритилди.
Тақдимнома натижасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги жорий йил 5 январдаги ходимлар меҳнатини ташкил этиш тўғрисидаги 1/3-сонли буйруғи ижроси қолдирилди.
Ходимни ишга тикланиши таъминланиб, ноқонуний буйруқ чиқарган масъул ходимга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилди.
Зариф Комилов, ЎзА