Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи-ходимларга маҳсулотлар бепул тарқатилмоқда
16:27 / 2022-11-08

“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси томонидан ишчи-ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Инвесторлар ташаббуси билан ҳар йили куз-қиш мавсуми арафасида ишчи-ходимлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам уларга картошка, пиёз, сабзи ва “Лазер” навли гуруч маҳсулотларини тарқатиш режалаштирилган эди. Айни пайтда ушбу маҳсулотлар корхона омборхоналарига жамғарилиб, ишчи-ходимларига бепул тарқатилмоқда. 

Куз-қиш мавсумида ички бозорда маҳсулотлар нархининг ошиши, корхона жойлашган “Элобод” шаҳарча фуқаролар йиғинининг Қўнғирот тумани марказидан 40 километр узоқликда жойлашгани ҳисобга олинса, инвесторларнинг ушбу ташаббуси ходимларга янада қулайлик яратади. 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА