Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи ходимлар саломатлиги энг муҳим масала
17:48 / 2021-04-16

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида CОVID-19 тарқалишига қарши чоралар кучайтирилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ кўмагида ПЗР усули ёрдамида коронавирус инфекциясига қарши антитаналарни аниқлаш учун лаборатория мажмуасини ва махсус тиббий техникани сотиб олиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Завод тиббиёт-санитария қисмида CОVID-19 бўйича тадқиқотлар олиб бориш учун таҳлилхона очилди.

“Нефтчилар” шаҳарчасидаги завод поликлиникасида полимераза занжири реакцияси (ПЗР) таҳлилхонаси иш бошлади. Бу тумандаги коронавирус инфекцияси бўйича тадқиқотлар сонини кўпайтиради ва тест натижаларини кутиш вақтини қисқартиради. Шунингдек, Isuzu D-Max пикапи асосида тез ёрдам машинаси сотиб олинди.

Вирус тарқалишининг олдини олиш учун завод ходимлари вақти-вақти билан текширувдан ўтказилади. Ҳолатлар аниқланганда улар ва улар билан мулоқотда бўлганлар гуруҳини яккалаш учун карантин чора-тадбирларига қатъий риоя қилинган ҳолда иш олиб борилади.

[gallery-2065]

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ёрдамида ходимлар мавсумий грипп касаллигига қарши эмланмоқда. Биноларни, транспорт воситалари ва жиҳозларни мунтазам равишда дезинфекция қилиш таъминланмоқда. Ходимларнинг ҳароратини ўлчаш назорат-ўтиш пунктида амалга оширилади. Ходимларнинг ижтимоий масофага риоя этиши назорат қилиняпти. Дори-дармон воситалари, шахсий ҳимоя воситалари ва антисептикларнинг етарли захираси яратилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан қўлланиладиган чоралар соҳа объектларидаги эпидемиологик вазиятни назорат қилишга ёрдам беради ҳамда ҳар бир ишчи учун қулай ва хавфсиз иш шароити яратади.

 

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА