Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ жараёнларни ўрганди
11:59 / 2025-11-25

Жиззах вилояти божхона бошқармаси раҳбари Фарҳод Ортиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шароф Рашидов туманида жойлашган “BMB NRC Agrologistics” МЧЖ ҚҚга қарашли божхона омборида қишлоқ хўжалиги техникаларининг расмийлаштирилиши ва божхона кўригидан ўтказилиши жараёнларини ўрганди.

Ўрганиш давомида хориждан олиб келинган, қиймати салкам 80 минг АҚШ долларига тенг товарларнинг омборда сақланиши, белгиланган тартибда жойлаштирилиши ва божхона кўригидан ўтказиш талаблари асосида расмийлаштирилиши жараёнлари атрофлича текширилди. Бу тадбир тадбиркорларга қонунчилик талаблари доирасида маҳсулотларини тез ва қулай тарзда расмийлаштириш имконини яратади.

Шунингдек, халқаро юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг божхона назорати борасидаги фикрлари тингланди. Бу ҳам тадбиркор ва ҳайдовчилар учун амалдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири