ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган қишки юмушларни назорат қилиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ Учқўрғон туманида ўрганиш олиб борди.
Вилоят ишчи гуруҳи туманнинг Қўғай маҳалласида жойлашган “Textile Finance Namangan” МЧЖ хорижий корхонаси устахонасида 2024 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
[gallery-15340]
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда туманда баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш учун 231 та чопиқ трактори, 70 та пуркагич (ОВХ), 108 та чигит экиш сеялкаси, 2 та лазерли ер текислагич ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Ишчи гуруҳ аъзолари қишлоқ хўжалиги техникаларини кўздан кечириб, камчиликларини тўғрилаш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА