Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишчи гуруҳ тест синовлари бўлиб ўтадиган биноларни ўрганди
16:58 / 2024-07-10

Мамлакатимизда 2024-2025 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовлари бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Тест синовларига пухта тайёргарлик кўриш, биноларда абитуриентлар учун яратилган шароитларни ўрганиш ва камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби бугун Сирдарё вилоятидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биносида бўлди.  

Ишчи гуруҳи томонидан тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудуд ва бинодаги тайёргарлик ҳолати, қурилиш ишлари, абитуриентлар учун яратилган шароитлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун кутиш жойлари кўздан кечирилди ва бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича масъул раҳбарларга таклифлар берди.  

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бино атрофидаги ободонлаштириш, қурилиш ва коммуникация ишларини қисқа муддатда тўлиқ якунлаш ва бинони фойдаланишга топшириш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқ берди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири